ГАМАДРИЛ

ГАМАДРИЛ (Papio hamadryas) – маймунларнинг бир тури. Тор бурунли маймунлар кенжа туркумининг марта шкалар оиласига ва павианлар уруғига мансуб. Жуни кулранг, эркагида ёпинғичга ўхшаган ёли бор. Шу белгиси билан бошқа павианлардан фарқ қилади. Бўйи 1 м ча, думи калта. Юзининг жунсиз қисми, қулоғи ва катта қуймич қадоғи қизил. Арабистон я. о. (Судан) ва Эфиопияда тарқалган. Тоғ бағридаги қояларда ва очиқ текисликларда пода бўлиб яшайди. Қари эркаги подага бошчилик қилади. Қад. аждоди дарахтларда яшаган. Йил бўйи урчийди. Биттадан туғади. Ўсимлик ва чумолилар билан озиқланади. Баъзан боғларга ва экинларга зиён етказади. Гамадрил қадимдан Мисрда муқаддас ҳайвон ҳисобланади.

Prev Article

ГАМА

Next Article

ГАМАЗИДЛАР