ГАМБИТ

ГАМБИТ (итал. dare il gamdetto — чалиш) — шахматда ўйинни бошлаш усулларидан бири. Сипоҳларни тезроқ ўйинга чиқариш ёки тахта марказида устунликка эришиш мақсадида дастлабки юришлардаёқ пиёда ва баъзи ҳолларда эса, ҳатто, сипоҳ қурбон қилииадиган ўйин боши (дебют)нинг номи. Гамбит айниқса 19 – ва 20-а. бошларида жуда кенг тарқалган эди. Ҳоз. замон мусобақаларида Гамбит ларга қарши пухта ҳимоя усуллари топилгани учун улар камдан-кам қўлланади.

Prev Article

ГАМАЗИДЛАР

Next Article

ГАМЕТАЛАР