ГАМБУРГ

ГАМБУРГ — Германиядаги йирик шаҳар ва порт. Қуйи Эльбанинг ҳар икки соҳилида, дарёнинг Шимолий денгизга қуйилиш жойидан 110 км юқорисида. Маъмурий жиҳатдан Гамбург ерини ташкил этади. Майд. 755 минг км2. Аҳолиси 1,7 млн. киши (1990-й. лар ўрталари).

Гамбург 9-а. дан қалъа сифатида маълум. 831 й. дан епископлик, 834—845 й. ларда архиепископлик маркази. 12—13-а. лар-да ўзини ўзи бошқариш ҳуқуқига эришган. 1510 й. дан империянинг эркин шаҳри. 16-а. да Европадаги йирик портлардан. 1815 й. да Германия иттифоқи таркибига эркин шаҳар сифатида кирган. 2-жаҳон уруши арафасида Г. Порти орқали Германиянинг 1/2 экспорти ва импорти ўтган. Урушдан кейин Гамбург Англия оккупация қилган зонада қолган, 1949 й. дан ГФР таркибида.

Гамбург — т. й., автомобиль ва ҳаво йўллари тугуни, мамлакатда сув йўллари кесишган марказ сифатида аҳамияти катта. Халқаро аэропорт ва метрополитен бор. 2/3 қисми Гамбург ҳиссасига тўғри келади. Портида йилига 60 млн. т юк ортиб туширилади. Саноатининг асосий тармоқлари: электротехника, озиқ-овқат, умумий машинасозлик, кемасозлик, самолётсозлик (А 321 аэробуслари ишлаб чиқарилади), космонавтика, аниқ механика, оптика, кимё, мис саноати, нефтдан маҳсулотлар олиш, кўн, мебель, тўқимачилик. Гамбург — муҳим банк ва хизмат кўрсатиш маркази. Гамбург фонд биржаси Европанинг энг қад. биржаларидан (1558-й. да ташкил этилган). Ҳар йили турли халқаро ихтисослашган ярмаркалар ўтказилади.

Ун-т (1919), Олий мусиқа ва тасвирий санъат мактаби, ядро тадқиқотлари интлари бор. Гамбург — кино санъатининг маркази. Опера театри (1678), бадиий музей, этн. ва ибтидоий тарих музейи, санъат ва ҳунармандчилик музейи ва б. мавжуд. Гамбургда меъморий ёдгорликлардан Катариненкирхе (14-а. охири — 15-а. боши), Якобикирхе (14-а.), Михаэлискирхе (1750—62, «Катта Михель» минораси б-н, бал. 132 м) черковлари бор.