ГАМЕТАЛАР (gameta — хотин, gametes — эр) — ҳайвон ва ўсимликларнинг жинсий ҳужайралари. Гаметалар ирсий белгиларни ота-онадан авлодга ўтказиш функциясини бажаради. Гаметалар хромосомаси гаплоиддир. Уруғланиш жараёнида икки гаплоид ҳужайра қўшилиб, диплоид хромосомали зиготани ҳосил қилади. Зиготадан янги организм ривожланади. Морфологик жиҳатдан жинсий жараёнлар гетерогамия, изогамия ва зигогамия типида содир бўлади (яна қ. Тухум, Сперматозоид).