ГАМЕТОФИТ

ГАМЕТОФИТ (гаметалар ва фито…) — наели алмашиниб ривожланадиган ўсимликларнинг жинсий наели (бўғини). Гаметофит спорадан ҳосил бўлади. Наел алмашиниш типига биноан Гаметофит ҳар хил бўлади. Наели изоморф алмашиниб турадиган сув ўтларида Гаметофит мустақил ҳаёт кечирадиган ва ташқи кўриниши билан диплоид спорофитдан деярли фарқ қилмайдиган бўғин ҳисобланади. Гетероморф циклли организмлар (ламинария сув ўтлари)да Гаметофит кучсиз шохланадиган ва йирик спорофитдан кескин фарқ қилади. Наели гетероморф алмашиниб турадиган юксак ўсимликлардан фақат мохларнинг Гаметофити барг ва пояли яшил ўсимлик ҳисобланади. Папоротниклар, уруғли ўсимликларда Гаметофит кучсиз ривожланган ва узоқ яшайди.

Юксак ўсимлйклар эволюцияси давомида Г. аста-секин редукцияга учраган.

Prev Article

ГАМБУРГ

Next Article

ГАМИЛЬТОН