ГАММА-КАРОТАЖ

ГАММА-КАРОТАЖ — тоғ жинсларидаги табиий гамма нурланишни бурғи қудуқларида ўрганиш усули. Рус олимлари Г. В. Горшков, Л. М. Курбатов, А. Г. Граммаков, В. А. Шпак (1933) томонидан ишлаб чиқилган ва тавсия этилган. Тоғ жинсларида табиий y нурланиш таркибида U ва Th нинг бўлиши, уларнинг парчаланиш маҳсуллари 24lBi, 208TL ва б. ҳамда 40К изотопларини мавжудлигига боғлиқ. Г.-к. ўтказиш учун интеграл ёки спектрометрик сцинтилляция аппаратлари ишлатилади. Г.-к. уран ва торий рудаларини ва улар билан бирга учрайдиган калийли тузлар, слюдалар ва нодир металларни излаш, разведка қилиш ва улардан намуна олишда қўлланилади.