ГАНЧ — оқиш, сарғиш тусли маҳаллий қурилиш материали. Гипс (40 — 70%) билан тупроқнинг табиий аралашмасини куйдириб (қиздириб) тайёрланади. Сувоқчилик ишларида, ганч ўймакорлигида, қуйма безак шакллар тайёрлашда, ҳайкалтарошликда ишлатилади. Ганчга минерал бўёкдар аралаштириб, ҳар хил рангли қоришмалар ҳосил қилиш мумкин (минерал бўёқ нисбати 1:10 дан ортмаслиги керак). Мураккаб қурилмалар (ҳашаматли бинолар, айниқса гумбазлар, равокдар ва б.) да соф ҳолда ишлатилади. Алебастрга нисбатан секинроқ қотганлиги учун девор ва шифтни сидирға сувашда, шакллар тайёрлаш, ўйиб нақш солиш, устидан бўяб тасвир ишлаш учун қулай. Намга чидамсизлиги туфайли Ганч асосан иншоотларнинг ички томонларига ишлатилади. Ганчнинг ганчхок тури опций ганч билан соз тупроқ аралашмасидан иборат бўлиб, асосан деворлар ғиштини теришда, қора сувоққа ишлатилади; тез ганч тури (тез қотадиган пишиқ Ганч) кўпроқ қора сувоққа, гул ганч тури эса (энг майда ва нозик Ганч) асосан пардоз безагида фойдаланилади. Ўймакори ва қолипаки ишлар ҳам гулганчда бажарилади.