ГАНЧКОРЛИК

ГАНЧКОРЛИК — бадиий ҳунармандлик тури; амалий санъатнинг ганчда ишлаш билан боғлиқ соҳаси. Биноларни безашда, меъморий деталлар ишлашда, де. вор ва шифтларни сувашда, безак шакллар ҳамда ўйма нақш ва тасвирлар яратишда кенг қўлланилади. Ганчкорликда безак икки усулда бажарилади: уймакори усулида бино девори ганч сувоқ қилиниб, безатиладиган қисмига нақш ишланади (қ. Ганч ўймакорлиги); қолипаки усулида тайёр безак ганч тахталарида безатиладиган сиртга ўрнатилади. Қолипаки усули безакни бирданига кўп микдорда тайёрлаш имконини беради (ҳозир корхоналарда қолиплар ёрдамида ҳам кўп нусхада тайёрланади).

Ўзбекистан ҳудудида ганчнинг муллиги ҳамда унда ишлашнинг қулайлиги Ганчкорликни қадимдан махсус касб сифатида шаклланишига сабаб бўлган; маҳобатли бинолар қурилиши ва умуман меъморлик, амалий ва тасвирий санъат ривожи билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланган. Қадимдан тош, ғишт, сопол, ёғоч билан бир қаторда ганчдан ҳам кенг фойдаланилган; уйма нақш ва тасвир ишлашга қулайлиги эса ганч ўймакорлигини ривожлантирган.

Prev Article

ГАННИБАЛ

Next Article

ГАНЬЦЗЯН