ГАНДАБУЛОҚСОИ — Сурхондарё вилояти, Бойсун туманилат» сой. Амударёга қуйиладиган (ўнгдан) Шерободсойнинг ўнг ирмоғи. Бойсун тоғининг жан.-шарқий ён бағридаги булоқлардан бошланади. Уз. 11 км. Баҳорда қор, ёмғир сувларидан, қолган пайтларда булоклар сувидан тўйинади. Гандабулоқсоининг ҳавзаси унча баланд бўлмаганидан кам сувли, лекин баҳорги жала ёмғирлардан сўнг суви кўпайиб, тошқинлар ҳам бўлиб туради.