ГАНДХАРА САНЪАТИ — Қад. Гандхара вилояти санъати. Кушан подшолиги даври (1 — 4-а. лар)да ривожланган. Биҳистун ёзувларида Гадара номи билан тилга олинган. Гандхара қабиласи номидан келиб чиққан деб тахмин қилинади. Ўрта денгиз атрофи мамлакатларидан Хитой, Хиндистон ва Марказий Осиёга савдо йуллари Гандхара орқали ўтган. Қад. ҳинд бадиий анъаналари заминида шакланган Гандхара санъатида юнонрим эллинистик санъати таъсири (нақшларда, безак услуби, кийимлар, баъзан қиёфалар талқинида) кузатилади.
Будда дини санъати сифатида шаклланган Гандхара санъатининг узига хос томонлари ҳайкалтарошлик, буртма тасвир ва диний иншоотлар (ступа ва монастирлар; мас, Дхармараж ступаси, Мохра-Морад монастири ва б.)да ёрқин намоён булган. Будда инсон қиёфасида биринчи марта Гандхара санъатида тасвирланди ва шу ерда унинг рисоладаги қиёфаси яратилди. Будда тимсоли аста-секин бир қолипга солинган ва турли куринишда ишланган (яна қ. Будда санъати).