ГАНДХАРА — қад. Ҳиндистоннинг шим.-ғарби (ҳоз. Покистон, Афғонистон, Ҳиндистон ҳудудида)даги вилоят.
Ригведада қайд этилган гандхари қабиласи номидан олинганлиги тахмин этилади. Биҳистун китобаларииа Гадара вилояти номи битилган. Мил. ав. 6-а. охирида, ахоманийларнинг Ҳиндистондаги мулклари таркибида бўлган. Қад. ҳинд адабий ёдномаларида Гандхара бир пайтлар мустақил давлат булиб, пойтахти Таксила ш. да жойлашганлиги айтилган. Мил. ав. 4-а. дан Гандхара Мауриялар империяси ва б. давлатлар, мил. 1—3-а. ларда эса Кушон подшолиги таркибида бўлган. Кушонлар даврида бу ҳудудда вужудга келган юксак, ўзига хос бадиий санъат мактаби Гандхара номи билан аталган. Бу санъат Ўрта, Марказий ва Шарқий Осиё халқларининг ўрта аср санъати тараққиётига сезиларли таъсир курсатган (қ. Гандхара санъати).