ГАНГЛИЙ

ГАНГЛИЙ (юн. ganglion — тугун) — 1) нерв тугуни; нерв ҳужайралари, толалари ва улар атрофидаги тўқималар тўплами. Вегетатив нерв системасида кўпроқ, бош мия ва орқа мияда камроқ бўлади;

2) бўғим халтаси девори ёки пай қинининг ўзгариши натижасида пайдо бўладиган ва ичида лиқилдоқ моддаси бўлган шиш. Кўпроқ билак-панжа бўғимининг орқа (дорсал) томонида учрайди. Пианино чалувчи, кир ювувчи, машинкада ёзувчи кишиларда (эркакларга нисбатан аёлларда кўпроқ) касб касаллиги сифатида учраб туради. Нўхатдан ёнғоқ катталигигача бўлади. Ганглий бор одамнинг билаги ёки болдири кўпинча иш охирида қақшаб оғрийди. Ганглий ўз-ўзидан йўқолиб кетиши ёки уни жаррохдик йўли б-н олиб ташлаш мумкин.

Prev Article

ГАНА