ГАННИБАЛ, Анн и бал Барка (мил. ав. тахм. 247 ёки 246, Карфаген — мил. ав. 183, Вифиния) — Карфаген саркардаси. Гамилъкар Барканчнт ўғли. 2-Пуни уруши даври (218—201) да Альп тоғларидан ошиб ўтиб, Тицин, Треббия дарёлари (218), Тразимен кўли (217), Канна (216) яқинида римликлар устидан ғалаба қозонган. Зама (Шим. Африка) ёнидаги жанг (202) да Ганнибал Рим қўшинидан мағлубиятга учраган ва Рим шартлари асосида сулҳ битими имзолашга мажбур бўлган. Урушдан сўнг Г. Карфагенни бошкарган. Римга қарши янгидан уруш очишга тайёргарлик кўраётганидан Римдагилар хабардор бўлиб қолганларидан хавфсираган Ганнибал Сурия подшоси Антиох III ҳузурига қочиб бориб унинг ҳарбий маслаҳатчиси бўлган. Антиох III Римга қарши уруш (мил. ав. 192 — 188)да енгилгач, римликлар Ганнибални беришни талаб қилганлар. Г. Арманистон, сўнгра Вифинияга яширинган. Вифиния подшоси Прусий Рим тазйиқи остида Ганнибални улар қўлига топширмоқчи бўлганидан хабар топган Ганнибал заҳар ичиб ўлган.