ГАПЛОИД

ГАПЛОИД (юн. haploos — якка, оддий ва eidos — тур) — бошланғич тур соматик хромосомалари тўпламининг фақат ярмигагина эга бўлган индивид. Бошланғич тур асосий хромосомалар тўпламини (п) ўзида тулиқ сақловчи Гаплоид эугаплоид дейилади. Анеугаплоид (гетерогаплоид) — хромосомалар тўпламида бутун бир хромосома ёки унинг сегменти ортиқ ёки кам бўлган Гаплоид дир. Диплоид турлардан келиб чиққан моногаплоидлар ва полиплоид турлардан келиб чиққанполигаплоидлар фарқланади (қ. Полиплоидия). Бир неча бир хил геномларни ўз ичига олувчи полигаплоидлар — автополигаплоидлар, ҳар хил геном хромосомалар тўпламини ўзида сақловчилар эса — аллополигаплоидлар дейилади.

Ҳароратнинг таъсири, ёт чанглар, нурлантирилган чанглар ва уларнинг турли хилдаги аралашмаси билан чангланиш гаплоидияга сабаб бўлади. Гаплоид ли ўсимликларнинг орган ва ҳужайраларининг ўлчами диплоидларникига қараганда кичик бўлади. Гаплоидларни диплоидлаш билан юқори пуштлиликка эга бўлган гомозиготали линиялар яратилади. Гаплоид гулли ўсимликларда кенг тарқалган.

Next Article

ГАРВЕЙ