ГАРЛЕМ

ГАРЛЕМ, Харлем — Нидерландиядаги шаҳар, Шим. Голландия провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 149 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари). Шим. денгиз бўйидаги порт. Металлсозлик, машинасозлик, тўқимачилик, трикотаж, парфюмерия, озиқ-овқат саноати корхоналари бор. Ташқи бозорга гул (лола, нарцис, гулисумбул) чиқарадиган р-ннинг маркази. Музейлар ва 14—17-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар бор.

Prev Article

ГАРИБАЛЬДИ