ГАРМО МУЗЛИГИ — Помирдаги музлик. Вахшнинг чап ирмоғи Обихингов ва Панжнинг ўнг ирмоғи Ванч дарёсининг бошланиш қисмида (Тожикистон Республикаси). Уз. 30,4 км, эни қарийб 2 км, майд. 115 км2. Чуқур водийда жойлашган. Музликнинг учи 2980 м баландликда, музлик тили морена билан қопланган.