ГАРМОНИК ҚАТОР — ҳадлари натурал сонларга тескари сонлардан ташкил топган қатор Г. қ. узоклашувчи катордир. Гармоник қаторнинг бу хусусиятини 1673 й. да Гармоник қатор Лейбниц исботлаган. Гармоник қаторнинг иккинчи ҳадидан бошлаб ҳар бир ҳади қўшни (олдин ва кейин келадиган) икки ҳадининг гармоник ўртаси бўлганидан шундай ном билан аталган.