ГАРМОНИК ТЕБРАНИШЛАР — физик (ёки бошқа ҳар қандай) катталикнинг вақт ўтиши билан синусоидал қонун х =А sin (шг+ф) бўйича ўзгарадиган тебранишлари. Бундах — тебранаётган катталикнинг / пайтдаги қиймати (механик Гармоник тебранишлар учун — силжиш ёки тезлик, электрик Гармоник тебранишлар учун — кучланиш ёки ток кучи), А — Г. т. амплитудаси, о — бурчак частотаси, (о/+<р — фазаси, Ф — бошланғич фазаси. Барча тур тебранишлар ичида Гармоник тебранишларнинг алоҳида хоссаси шундаки, у ҳар қандай чизиқли системадан ўтганда унинг шакли ўзгаришсиз қолади. Шу билан бирга, ҳар қандай ногармоник тебранишни гармоник тебранишлар тарзида тасвирлаш мумкин.