ГАРМОНИЯ

ГАРМОНИЯ (юн. harmonia — боғланиш, мутаносиблик) — 1) кўп овозли мусиқанинг асосий ифода воситаларидан бири. Бунда асар мазмуни куй ривожи орқалигина эмас, балки унга ҳамоҳанг бўлган турли аккордпарнинг алмашинуви ёрдамида ифодаланади. Гармония муайян лад ва тоналликка оид аккордларнинг садоланиш хусусиятларига ҳамда уларнинг мусиқа жараёнидаги турғунлиги ёки беқарорлигига асосланади. Одатда (гомофонияуспубиаа) бош куй юқори овозда (баъзан ўрта ёки паст овозларда) баён этилиб, ўзга овозларда унга узвий боғлиқ бўлган куй парчалари ҳам маълум Гармония мажмуини ташкил этиши мумкин. Композиторлар аккордлар мувозанатидан турлича фойдаланиб ўзларига хос Гармония услубларини кашф этишган. Шунингдек, муайян ижодий йўналиш (мас, Вена классик мактаби), оқим (мусиқавий романтизм, импрессионизм), миллий мактаб намояндалари ҳам маълум Гармония мажмуига таянишган;

2) мусиқашуносликнинг муайян тадқиқ соҳаси ҳамда махсус мусиқа ўқув юртларида ўзлаштириладиган фан.

Ад.: Мазель Л., Проблемы классической гармонии. М., 1972; Закржевская С, Гармония в творчестве композиторов Ўзбекистана, Таджикистана и Туркмении, Т., 1979; Азимова О., Гармония, Т., 1999.