ГАРВЕЙ

ГАРВЕЙ Вильям, Харви Уильям (Harvey William) (1578.1.4, Фолкстон, Кент графлиги — 1657.3.6, Лондон) — инглиз врачи ва табиатшуноси. Илмий физиология ва эмбриология асосчиларидан бири. Қон айланиши ҳақидаги таълимотни яратган. Хусусан одам ва ҳайвонлар гавдасида доим маълум миқдордаги қон берк доирада айланиб юришини исботлаб берган. Бу жараёнда юрак асосий роль ўйнашини кўрсатиб, юракдан қон артериялар орқали чиқиб, веналар орқали қайтишини аниқлаган, юрак ҳар гал қисқарганда чиқадиган қон миқдорини белгилаган. Умрининг охирги йилларида ҳайвонларнинг индивидуал ривожланишини ўрганган. Эпигенез назариясини биринчи бўлиб таърифлаб берган.

Prev Article

ГАРАЙЛАР

Next Article

ГАРДЕН