ГАССЕНДИ

ГАССЕНДИ (Gassendi) Пьер (1592.22.1, Шантерсье – 1655.24.10, Париж) — француз файласуфи, математиги, астрономи. Гассенди схоластлар қарашлари ва уларнинг Аристотель таълимотини сохталаштиришига қарши кураши ҳамда Демокрит-Левкипп атомистик қарашлари, Эпикур этикасини тарғиб қилганлиги, материалистик сенсуализм мавқеида туриб Р. Декартнинг «туғма ғоялар» назариясини танқид қилганлиги учун иезуитлар томонидан таъқиб этилган. Гассенди фикрича, физика — ҳақиқатга етиш, этика — бахтсаодатга эришиш, мантиқ — ҳақиқий билимни янглишишдан фарклаш йўлини кўрсатади. Гассендининг таъкидлашича, бўшлиқ ва атомлгр — мавжудлик тимсоли. Макон ва замон — чексиз, улар йўқликка юз тутмайди. Атомлар худо томонидан яратилган, улар гоят даражада кўп, лекин бениҳоя эмас.

Loading...