ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИЯ

ГАСТРОЭНТЕРОЛОГИЯ (гастро…, энтеро… ва…логия) — ички касалликларни ўрганадиган фаннинг бир бўлими; ҳазм аъзоларининг тузилиши ва функцияларини, шу аъзоларда учрайдиган ноинфекцион касаллик сабаблари ва ривожланиш механизмларини ўрганади ҳамда уларни аниклаш, даволаш ва олдини олиш усулларини ишлаб чиқади.

Сўнгги йилларда радиоизотоп, радиотелеметрик, ультратовуш диагностика (У 11), лапароскопия, фиброгастроскопия, фибродуоденоскопия, меъда-ичак йўлининг турли қисмларидан олинадиган аспирацион биопсия, жигар ва меъда ости безини пункция қилиб биопсия олиш ҳамда компьютер томография усуллари жорий қилинди, меъда-ичак йўли касалликларининг тажриба модели ишлаб чиқилди; меъданинг гипер ва анацид ҳолати ҳамда ичакнинг тажриба патологиясида микроб (мас, Helicobacter pylori) билан меъда-ичакнинг айрим ҳужайралари ўртасидаги боғланиш ўрганилди. Тўқималарнинг ҳаёт вақтида тузилишини ўрганиш, улардаги биологик фаол моддалар ва ферментлар миқдорини аниклаш клиник амалиётга жорий қилинганлиги туфайли ҳазм аъзоларининг касалликларини ўрганиш ва уларнинг олдини олиш имкониятига эга бўлинди. Ўзбекистондаги барча тиббиёт илмий тадқиқот ин-тлари, шунингдек Тош-кент давлат тиббиёт ин-тлари, республика гастроэнтерология ва диетология илмий марказлари Гастроэнтерология муаммолари устида и. т. ишлари олиб бормокда.