ГАВАЙИ ОРОЛЛАРИ, Сандвич ороллари — Тинч океандаги архипелаг. Ороллар 3600 км га чўзилган 24та вулкан оролидан иборат. Бал. 4205 м. (Мауна-Кеа учган вулкани). Энг йирик ороллари: Гавайи, Мауи, Молокаи, Оаху ва б. Ҳаракатдаги вулканлар кўп. Иқлими тропик денгиз иқлим. Энг иссиқ ой — авг. нинг ўртача т-раси 21 — 25°, фев. ники 18—2Г. Ўртача йиллик ёғин 3500—4000 мм. Дарёлари калта. Тупроғи кизил, қизил-қўнкир, тоғларда тоғ-ўрмон қўнғир тупроқ. Нам тропик ўрмонлар, қуруқ ён бағирлар эса саванна ва бутазорлар билан қопланган. 90% ўсимлиги эндемик. Туризм ва дам олиш зонаси; иқлим курортлари мавжуд.