ГАВАЙИ

ГАВАЙИ — АҚШ штати. Тинч океандаги Гавайи о. ларида. Майд. 16,7 минг км2. Аҳолиси 1172 мингдан зиёд киши (1990-й. лар ўрталари), америкаликлар, европаликлар, японлар, филиппинликлар, хитойлар ва б. Маҳаллий халқгавайиликлар (170 минг киши, 1992). Шаҳар аҳолиси 70%. Расмий тилинглиз тили. Маъмурий маркази — Гонолулу ш.

Табиати ҳақида Гавайи ороларига қаранг.

Қ. х. — иқгисодиётининг асосини ташкил этади. 1 млн. га ерга экин экилади. Энг яхши ерлар экспорт экинлари — ананас, шакарқамиш, кофе, сизаль, банан билан банд. Истеъмол учун асосан шоли экилади. Гулчилик ривожланган. Чорвачилик иккинчи даражали аҳамиятга эга. Қанд-шакар ва мева-консерва саноати корхоналари бор.

Тинч океандан ўттан ҳаво ва денгиз йўлларининг муҳим тугуни. АҚШ ва Канадани Шарқий Осиё мамлакатлари, Филиппин, Австралия ва Янги Зеландия билан боғлайди. Ички юк ташишда денгиз ва автомобиль транспорта аҳамияти катта. Йирик денгиз порти — Гонолулу. Туризм ривожланган. Гавайини 1778 й. да Ж. Кук кашф қилган. Испания-Америка уруши даври (1898)да АҚШ тасарруфига ўтган. 1908 й. дан АҚШнинг Тинч океандаги ҳарбий денгиз базаси, 1959 й. дан АҚШнинг 50-штати.

Loading...