ГАВАЙИ

ГАВАЙИ — Тинч океандаги Гавайи архипелагидаги энг йирик орол. Майд. 10,4 минг км2. Бирлашиб кетган базальт қалқонли бешта вулкан: Мауна-Кеа (4205 м), Мауна-Лоа (4170 м), Хуала-Лаи (2521 м), Кохала (1678 м) ва Килауэа (1247 м) дан иборат. Мауна-Лоа ва Килауэа — ҳаракатдаги вулканлар. Иқлими тропик денгиз иқпими, шим.-шарқий ён бағирлари жуда сернам (йилига 3600 мм ёғин ёғади). Тоғ ён бағирлари ананас, шакарқамиш ва б. тропик ўсимликлар плантациялари билан банд. Энг йирик шахри — Хило. Гавайида миллий парк ва вулканология расадхонаси бор.

Loading...