ГАВЕЛ

ГАВЕЛ (Havel) Вацлав (1936.5.10) – Чехия президенти (1993 й. дан). 1989 — 92 й. ларда Чехословакия президенти; чех драматурги. Чехия олий техника мактабини, Нафис санъат академиясининг театр ф-тини тугатган. 1950 й. дан «На Забрадли» театрида саҳна техниги, драматург, реж. ассистенти бўлиб ишлаган. 1968 й. «Мустақил ёзувчилар клуби» уюшмаси раиси. Кейинчалик Чехословакияда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳаракати етакчиларидан бири бўлган. Бир неча марта қамалган. 1989 й. дан «Фуқаролик форуми» ҳаракати етакчиси. Чехословакия воқелиги тўғрисидаги «Боғ тантанаси» (1963 й. саҳналаштирилган, 1964 й. эълон қилинган), «Билдириш» (1965 й. саҳналаштирилган), «Аудиенция» (1975 й. радио орқали эшиттирилган), «Васваса» (1985), «Ассонанс» (1987) сатирик пьесалари муаллифи.

Loading...