ГАВГАМЕЛА ЖАНГИ

ГАВГАМЕЛА ЖАНГИ — Македониялик Александр бошчилигидаги юнонмакедон қўшини билан Доро Кодоман раҳбарлигидаги ахоманийлар қўшини ўртасида ҳоз. Арбил (Ироқ) яқинидаги Гавгамела (ҳоз. Талл-Гомель) қишлоғи яқинида содир бўлган жанг (мил. ав. 331 й. 1 окт.). Доро қўшини таркибида форслар ва ёлланма юнон аскарларидан ташқари Бақтрия сатрапи Бесс қўмондонлиги остида бақтрияликлар, суғдийлар, ҳиндлар бўлган. Бундан ташқари Доронинг ҳарбий иттифоқчиси бўлган Мавак бошчилигидаги отлиқ, камончи саклар ҳам етиб келиб қўшиннинг сўл қанотини эгаллаганлар. Арриоининг бўрттириб ёзишича, Доро қўшинида 40 минг отлиқ, 1 млн. га яқин пиёда жангчи, 200 чалғи ўрнатилган жанг араваси ва ҳиндлар олиб келган 15 та фил бўлган. Александр қўшинида 7 минг отлиқ ва 40 мингга яқин пиёда жангчи бўлган. Жанг отлиқ қўшинларнинг шиддатли муҳорабаси б-н бошланган. Унда сакларнинг қўли баланд келган, чунки уларнинг отлари зирхди совутпўш билан муҳофазаланганди. Бироқ македон қўшинининг қулай жойлаш-ганлиги ва форсларнинг Доро бошчилигидаги марказига берган қақшатқич зарбаси натижасида Доронинг саросимага тушиб жанг майдонини ташлаб қочганлиги жанг тақдирини Александр фойдасига ҳал қилган.

Loading...