ГАВР — Франциядаги шаҳар, Сена дарёси Сена қўлтиқчасига (Ла-Манш бўғози) қуйиладиган жойда. Аҳолиси 196 минг киши (1990). Йирик порт, Парижнинг аванпорти: Четга чиқариладиган юкларнинг 70—80% нефть. Гавань яхши жиҳозланган. Кемасозлик, машинасозлик, кимё, цемент, ип газлама, озиқ-овқат саноати, рангли металлургия, нефть тозалаш корхоналари бор. Г. орқали четга нефть, пахта, кофе, шакарқанд чиқарилади. Океанография ин-ти, шаҳар яқинидаги черковда (11—14-а. лар) ўрта аср ҳайкалтарошлиги ва археология музейи бор. Гавр 1517 й. да балиқчилар шаҳарчаси ўрнида барпо этилган. 17— 18-а. ларга оид меъморий ёдгорликлар сакланган.