ГАЙ (Gaius) (?—?) — 2-а. Сабин мактабига мансуб Рим ҳуқуқшуноси. Император мутлақ ҳокимияти ҳамда чекланмаган хусусий мулкчилик тарафдори бўлган. Рим хусусий ҳуқуқига оид дарслик («Институция») муаллифи. Гай дарслигидан айрим гарб мамлакатлари қонунчилигида (мас, Франция фуқаролик кодекси, 1804) фойдаланилган (яна қ. Рим ҳуқуқи).