ГАЙДН (Haydn) Франц Йозеф (1732.31.3, Рорау қишлоғи, Жан. Австрия — 1809.31.5, Вена) — Австрия композитори, капельмейстер, Вена классик мактабиншт йирик вакили. 24 та опера, 100 дан ортиқ симфония, турли чолғулар учун 35 концерт, диний кантата ва мессалар, фортепиано сонаталари, турли таркибдаги камер ансамбллар (шу жумладан, 83 торли квартет) ва б. асарлариинг муаллифи. «Дунёнинг яратилиши» (1798) ва «Йил фасллари» (1801) ораториялари ҳамда 1796—1802 й. ларда яратилган мессалар Гайдн ижодининг чўққисидир. Айрим асарлари («Кутилмаган учрашув» операси, 1775)да Шарк, мавзуларини экзотик тарзда ифода этган.
Гайдн ўз ижодида австрия, венгер, хорват, итальян ва б. халқлар қўшиқлари ва рақс куйларидан кенг фойдаланган. Асарларига ёрқин ва жозибали образларнинг хилма-хиллиги, мусиқа тилининг соддалиги билан бирга ғоявий бутунлик, мусиқа ривожи усулларининг мукаммаллиги хос. Гайдн ўз ижоди билан симфония, квартет каби мусиқа жанрлари, симфонизм мусиқа услубининг шаклланишига катта ҳисса қўшган. 20-а. да Кёльнда Гайдн института ташкил этилган.