ГАЙДУЗЕК

ГАЙДУЗЕК (Cajdusek) Даниел Карлтон (1923) — Америка врачи, вирусологи ва эпидемиологи. Одамда вируслар қўзғатиб аста-секин кечадиган касалликлар (яширин даври бир неча йил давом этадиган ва асосан марказий нерв системасига зарар етказадиган касалликлар)ни аниқдаган; бу касалликларнинг сабаблари, келиб чиқиш механизмлари ва хусусиятлари, кечиши устида тадқиқот олиб борган. Нобель мукофоти лауреата (1976; Б. Бламберг билан ҳамкорликда).

Loading...