ГАЗ АНАЛИЗАТОРИ — газлар аралашмаси таркибини миқдор ва сифат жиҳатидан аниқлаш учун ишлатиладиган асбоб. Дастаки ва автоматик хиллари бор. Дастаки (абсорбцион) Газ анализаторида маълум ҳажмдаги газ аралашмаси турли эритмалар тўлдирилган бир неча идишдан бирин-кетин ўтказилади; бу эритмалар газларни ютиб оғирлашади. Mac, калий ишқор эритмаси карбонат ангидридни, пирогаллол эритмаси кислородни, мис (У)-хлориднинг аммиакли эритмаси углерод (77)-оксидни ютади. Кўпинча, газ аралашмасидаги ёнувчи газларни турли шароитларда мис (/У)-оксид билан бирга қиздириб ёндириш усулидан ҳам фойдаланилади. Мае, водород, углерод (УУ)-оксид ва метан миқдори шу тариқа аниқланади. Автоматик Газ анализаторида асосан газ аралашмасининг турли физик хоссалари (мас, электр ўтказувчанлиги, босими, массаси, ҳажми, т-раси, магнитланиш хусусияти) узлуксиз қайд қилиб борилади. Ишлаш тарзига кўра, волюметрик (кимёвий Газ анализатори), термокимёвий, термокондуктометрик (электр Газ анализатори), электр-кимёвий, денсиметрик, магнит, оптик, радиоактив хиллари бўлади. Булардан ташкари, ультрабинафша Газ анализатори хам бор. Бундай асбобда газлар аралашмаси таркибидаги галогенлар, симоб буғлари, баъзи органик бирикмалар миқдори аникланади. Газ анализатори саноатда, тиббиётда, и. т. ишларида қўлланилади.