ГАЗ АНАЛИЗИ

ГАЗ АНАЛИЗИ — аналитик кимёнинг бир соҳаси. Бунда газ аралашмаларининг таркиби сифат ва миқдор жиҳатдан аникланади. Газ аралашмасини анализ қилишда кимёвий, физик-кимёвий ва физик усуллар қўлланилади. Кимёвий реакцияларга асосланган усулда газ аралашмасида қандай моддалар борлигини билиш учун у махсус реагентлар (ёки реагент шимдирилган қоғозлар)дан ўтказилади. Mac, газ аралашмасида водород сульфид борлигини билиш учун аралашма қўрғошин ацетат эритмаси (ёки ўша эритма шимдирилган қоғоз)дан ўтказилади. Аралашмада водород сульфид бўлса, реагент (ёки қоғоз) қораяди. Газлар миқдорини аниқдаш учун аралашма ютувчи моддалар солинган махсус идишлардан ўтказилади. Эритма солинган идишнинг тажрибадан аввалги ва кейинги оғирлиги солиштирилиб, ютувчи моддага қанча газ ютилганлиги аникланади. Металлургия, кимё саноати ва нефтни қайта ишлаш саноатида ёниш жараёнларини назорат қилишда махсус адсорбцион ёки абсорбцион хроматограф қурилмаларидан фойдаланилади. Таркиби номаълум газ аралашмаси анализ қилиниши учун маълум ҳажмли махсус идишлардан автоматик газ анализи юритувчи бирон бир соф инерт газ (мае, Н2, Не, Аг)да суюлтирилиб таркиб ва кўрсатгичлари олдиндан маълум бўлган сорбентлардан ўтказилади. Табиийки турли ютилиш ҳажм ва сифат кўрсаткичларга эга бўлган ҳар бир газ бошқалари билан аралашмаларда вақг ва ҳажм бирлиги миқдорида ушбу сорбентдан ажралиб тўхталиб ўтади ва сезгир қурилмалардан ўтганда бажарувчи механизмлар ўта аниқпик билан уни ёзиб олади. Замонавий хроматографлар ЭҲМ ёрдамида мукаммаллашган бўлиб, улар газлар ёрдамида газ ва углеводородлар аралашмаларини 0,1—1,0% гача аниқлик б-н анализ қилиш имкониятини беради (қ. Газ анализаторы). Газ аралашмасини аниқлаш учун усулни танлаш газ аралашмасининг тахминий таркибига боғлиқ. Фан ва техникада газ анализи усулининг аниклик, сезгирлик даражаси ва аниқланиш тезлиги муҳим аҳамиятга эга.