ГАЗ АНИҚЛАГИЧ

ГАЗ АНИҚЛАГИЧ — конлар ва саноат бинолари атмосферасидаги зарарли газ (мае, метан) миқдорини аниқлайдиган асбоб. Метаннинг иссиқдик ўтказишини ўлчашга асосланган. Асбоб карбонат ангидрид (СО2)ни ва намликни ютувчи колонка, кабул қилгич, гальванометр, насос ва энергия билан таъминлаш блокларидан иборат. Аккумулятордан ток берилганда таъминлаш блокларидаги платина спиралнинг қаршилиги ўзгариб, электр кўпригининг мувозанати бузилади. Мавжуд метан микдори гальванометрнинг фоизларда даражаланган шкаласида қайд қилинади.