ГАЗ-БЕТОН

ГАЗ-БЕТОН — бетоннинг бир тури. Цемент қоришмаси (портландцемент, янчилган оҳак ва б.) билан газ ҳосил қилувчи қўшимчалар (алюминий, рух, магний ва водород пероксид кукуни) аралашмасидан тайёрланади. Алюминий ёки бошқа қўшимчалар кальций гидрат оксиди билан кимёвий реакцияга киришганда ажраладиган водород аралашмани кўпиртиради. У қотгач, ғовак тузилишли Г.-б. ҳосил бўлади. Г.-б., асосан, бинолар учун иссиқлик изоляция ва конструктивиссиқлик изоляция материали сифатида ишлатилади.