ГАЗ БИЛАН ИСИТИШ

ГАЗ БИЛАН ИСИТИШ — биноларни иситиш усулларидан бири. Бунда ёнувчи газларнинг иссиқлигидан фойдаланилади. Иситилган ҳаво ёрдамида марказлаштирилган усудда иситиш; газ асбоблари воситасида иситиш ва б. Биринчи усулдан иқлими юмшоқ жойларда фойдаланилади. Бу усулда газ калориферна ёниб, ҳавони илитади. Илиқ ҳаво мўрилар орқали хоналарга берилади. Иккинчи усул — газ асбоблар воситасида иситишда якка қиздириш асбоблари, печлар ва қозонлардан фойдаланилади. Бунда ажраладиган ёниш маҳсулотлари хонадан шамоллатиш (вентиляция) қурилмалари ёрдамида ҳаво билан бирга чиқариб юборилади. Гигиена жиҳатдан энг қулайи мўрили газ асбоблари (мае, каминлар) ҳисобланади. Турар жой бинолари, жамоат ва саноат биноларини иситишда газдан фойдаланишнинг энг афзал томони шундаки, газни ёққанда ажраладиган ёниш маҳсулотлари ҳавони унча ифлослантирмайди, газ истеъмолчиларга қувурлар орқали келтирилади, автоматик ва масофадан бошқариш қурилмалари газ асбобларининг хавфсиз ишлашини таъминлайди.