ГАЗ ДИНАМИКАСИ

ГАЗ ДИНАМИКАСИ — гидроаэромеханиканинг сиқилувчан туташ муҳитлар (газ ва суюқликлар) ҳаракатини ва уларнинг қаттиқ жисмлар билан ўзаро таъсирлашувини ўрганиш билан шугулланадиган бўлими. Термодинамика, акустика, динамик метеорология билан узвий боғлиқ. Асосий вазифалари: газ (ҳаво)да ҳаракатланаётган жисмлар (са-молётлар, ракеталар, снарядлар ва б.)га таъсир қиладиган кучларни аниқлаш хамда шу жисмларнинг энг қулай шакл-ларини яратиш; реактив двигателлар, аэродинамик қувурлар ва б. нинг энг муҳим қисмлари — сопло ва диффузорлар ҳамда бошқа каналларнинг қулай шаклларини топиш; портлаш, детонация ва б. ҳолларда пайдо бўладиган тўлқинларнинг тарқалиш қонуниятларини аниқлаш ва ҳ. к. Ҳоз. замон Г. д. да юқори т-раларда газнинг оқиб чиқишида содир бўладиган ҳодисалар, мае, кимёвий реакциялар (диссоциация, ёниш, ва б. кимёвий реакциялар) ҳамда физикавий жараёнлар (ионланишлар, нурланишлар) ҳам текширилади. Газнинг сиқилиши (кичик тезликда) динамик метеорологияда тадқиқ қилинади, электр ва магнит майдонлар мавжудлигида электр ўтказувчан газларнинг ҳаракати магнитик газ динамикасида ўрганилади. Газни туташ муҳит деб қараб бўлмайдиган, газ молекулаларининг ўзаро таъсирини ҳамда қаттиқ жисм б-н таъсирини ўрганиш лозим бўлган ҳолларда сийракланган газнинг молекуляр-кинетик назариясига асосланган сийракланган газ динамикаси қонуниятлари б-н иш кўрилади. Газ динамикаси сиқиладиган газ оқимлари назариясини, зарбий тўлқинлар наза-риясини, иссиқлик алмашинуви (конвектив ва нурли) назариясини ҳам ўз ичига олади. Газ динамикасининг бош қонунлари механика ва термодинамика қонунларининг ҳаракатланаётган газ муҳитига татбиқи асосида юзага келган.

Д. Бернулли, немис олими Б. Риман, инглиз олими У. Ранкин, француз олими А. Гюйгоньо, рус олимлари С. А. Чаплигин. М. В. Кельдиш, А. А. Фридман ва б. Г. д. тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. Ҳар хил газ аппаратлари, газ машиналари ва двигателлари и. ч. да Газ динамикаси масалаларини ҳал қилишнинг аҳами-яти катта. Газ динамикаси қонунлари баллистик қурилмалар, компрессор, турбиналар, реактив двигателлар, газ қувурлари ва б. ни ҳисоблашга татбиқ қилинади.