ГАЗ-ДИЗЕЛЬ, газ-суюқликли двигатель — дизелсимон газ двигатели (к Дизель). Унда газ-ҳаво аралашмаси двигатель цилиндрида юз берадиган сиқиш жараёни охирида цилиндрга пуркаладиган озгина суюқёнилғидан алангаланади. Г.-д. асосан газ ҳайдаш қурилмаларида қўлланилади.