ГАЗ ДВИГАТЕЛИ

ГАЗ ДВИГАТЕЛИгаз ҳолатидаги ёқилғи ёки ёнилғи билан ишлайдиган ички ёнув двигатели. Унда ёқилғи сифатида табиий газлар ёки қаттиқ ёқилғидан газ генераторида олинадиган сунъий газлар ҳамда металлургиядаги чиқинди газлар (домна, кокс газлари ва б.), ёнилғи сифатида суюлтирилган газлар ишлатилади. Газ босими атмосфера босимигача пасайтирилиб, ҳаво билан аралаштирилади, двигатель цилиндрига киритилади ва электр учқуни билан ўт олдирилади. Дизель циклида ишлайдиган Газ двигатели кенг тарқалган.

Loading...