ГАЗ-ЭЛЕКТР ПАЙВАНД

ГАЗ-ЭЛЕКТР ПАЙВАНДэлектр пайванд тури. Бу усулда металлар аргон, гелий, водород, азот, карбонат ангидрид газлари ва сув буғлари иштирокида электродлар билан пайвандланади. Булар (газлар ва сув буғлари) пайванд чокларни атмосферадаги кислород ва азот таъсиридан асрайди. Г.-э. п. эрийдиган ёки эримайдиган электродлар ёрдамида бажарилади. Сифатли пўлатлар ва рангли металлар шу усулда пайвандланади (яна қ. Пайвандлаш).