ГАЗ КАРОТАЖИ

ГАЗ КАРОТАЖИнефть ва газ конларини топиш усули. Газ каротажи бурғилашда ишлатиладиган гилли қоришма, баъзан кернда газеимон ва енгил суюқ углеводородлар микдори ва таркибини мунтазам аниқлаб бориш йўли билан бажарилади. Керн олиб бурғилашда Газ каротажи кернда бажарилиши ҳам мумкин. Газ каротажи саноатда 1940 й. лар аввалидан тадбиқ этила бошлади. Нефть ва газли қатламлар орқали қудуқ ковланаётганда углеводородлар бурғилаш қоришмасига аралашиб у б-н бирга ер юзасига чиқади. Бурғилаш қоришмасидан ажратиб олинган газ ўрганилади. Олинган маълумотлар асосида диаграмма тузилади. Диаграмма бурғи қудуғи кесмасини бошланишидан охиригача бўлган оралиғидаги углеводороднинг таркиби ва миқцори ўзгаришини яққол кўрсатади. Диаграмма ёрдамида нефть ёки газли қатламнинг жойлашган чуқурлиги аниқланади.

Газ каротажида махсус автомашиналарга ўрнатилган ст-яларда турли асбоблар ёрдамида бурғи қудуғининг чуқурлиги ковланиш тезлиги, бурғилаш қоришмасининг циркуляцияси, қудуқда нефть бор-йўқлиги ва у қандай чуқурликда жойлашганлиги кузатилади. Бурғи қудуғининг ковланиш тезлиги ва чуқурлигини ҳисобга олган ҳолда маълумотларга ўзгартишлар киритиб борилади. Булар нефть ва газ уюмларининг жойлашган чуқурлигини аниқ белгилашга имкон беради. Газ каротажи шунингдек қудуқ ковлаш тўхтатилгандан кейин ҳам давом эттирилади. Бурғилаш қоришмасининг нефть ва газ уюмлари бор жойлардаги қисми углеводородларга бойийди. Кейин бурғилаш қоришмасининг одатдаги циркуляцияси бошланади (бурғилаш пайтидек) ва Газ каротажи бажарилади. Натижада суюқликнинг углеводородларга бойиган интервали аниқланади. Бурғи қудуғининг чуқурлиги ва бурғилаш қоришма циркуляциясини ҳисобга олувчи тузатишлар киритилиб қудуқ кесмаси бўйича нефть газ уюмларининг жойлашган ўрни аниқпанади. Кўмирли қатламларнинг газлилигини ўрганишда Газ каротажи кам қўлланилади ва асосан ёнувчи масса бирлигида метаннинг миқдорини аниқлашда фойдаланилади.

Loading...