ГАЗ КОМПРЕССОРЛИ СТАНЦИЯ — табиий газни қазиб олиш, узатиш ва сақпашда газнинг босимини кўтариб берадиган қурилма. Вазифасига қараб, магистрал газ қувурларидаги бош (асосий) ст-я, магистрал газ қувурларидаги ст-я, ер ости газ омборларидаги оралиқ ст-я ва газни ер қатламларига қайта ҳайдайдиган ст-яга бўлинади. Бош Газ компрессорли станция газ конидан келаётган газ босимини кўтариб беради, оралиқ (йўлдаги) Газ компрессорли станция газ қувурида босими камайган газ босимини кўтариб беради, ер ости газ омборларидаги Газ компрессорли станция истеъмолчига берилаётган газ босимини меъёрлаштириб туради, газни ер қатламларига қайта ҳайдайдиган Газ компрессорли станция газни қазиб олиш пайтида газ босимини зарур даражада тутиб туради. Газ компрессорли станциянинг асосий жиҳози компрессор қурилмаларидан иборат. Газ компрессорли станция диспетчерлик пунктидан, тўлиқ автоматлаштирилган Газ компрессорли станция марказий диспетчерлик пунктидан туриб бошқарилади.