ГАЗ КОНЛАРИ

ГАЗ КОНЛАРИ — Ер пўстининг маълум бир қисмидаги аниқ тектоник структурада жойлашган табиий газ уюмлари. Табиий газлар алоҳида газ кони ҳолида ёки нефть билан бирга (нефть-газ конлари) учрайди. Газ конлари кўп табақали ва бир табақали конларга бўлинади. Кўп табақали Газ конлари кесмасида бир майдонда турли чуқурликда устма-уст жойлашган бир қанча газ уюмлари бўлади. Газ конлари кесмасининг турли масофаларида ҳар хил газ уюмлари учрайди. Газ конлари фазовий умумийлашган газ йиғилиш зоналарида гуруҳланган ва газли ёки газ-нефтли платформа (қуббасимон дўнглик, платформа ички чўкмалари ва б.), геосинклиналь (тоғлараро водийлар, ўрталиқ массив-лари), ўтиш (тоғ этаги ботиғи) тур-ларига бўлинади. Кўп табақали Газ конлари газ алоҳида-алоҳида бурғи қудуқларидан ёки ҳамма табақани кесиб ўтган битта бурғи қудуғидан чиқарилади. Газ конлари газла Ўзбешстои газ ҳавзаларн газ конденсатларининг таркибн ва баъзи хоссалари таркибида углеводороддан ташқари карбонат ангидриди (СО2), азот (N), водород сульфиди (H2S), нодир газлардан гелий, аргон ҳам бўлади. Газ конлари соф (ёки қуруқ газ) ва ёғли Газ конларига бўлинади. Соф. Газ конлари газлари метан (94—99%) ва оз микдорда этандан иборат. Мойли Газ конларида метан ва этандан ташқари маълум микдорда пропан (С3Н8), бутан, изобутан (С4Н|0) ва пентан (С5Н12) учраши мумкин.

20-а. охиригача юздан ортиқ мамлакатда қарийб 16000 нефть ва газ кони топилган. Булардан 400 га яқини сув остида. Улар океан қирғоғига яқин ерларда бир неча юз метрдан 3,5 км гача чуқурлиқдаги ётқизиқларда жойлашган. Каспий денгизида, Калифорния ва Аляска қирғокларида, Форс, Мексика (Гольф-Коста қисмида) қўлтиқларида газ ва нефть конлари палеозой, мезозой ва кайнозой эраларининг ғовак ва дарз кетган жинсларида жойлашган. Энг катта конлардан Уренгой, Заполярное, Газли, Медвежье конлари маълум. Ўзбекистонда олинаётган газнинг бир қисми қўшни давлатларга экспорт қилинади. Ўзбекистонда 100 дан ортиқ нефть ва газ конлари мезозой ва кайнозой эралари жинсларидан топилган. Улардан 45 таси газконденсат ва газ-нефтли конлар бўлиб, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё, Фарғона, Андижон, Наманган вилоятларида ва Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган. Бухоро-Хива нефть-газ минтақасида 17 йирик газ кони бор (Учқир, Денгизкўл, Ўртабулоқ, Кўкдумалоқ, Зеварди ва б.). Фарғона водийси ва Сурхондарё вилоятида газ конлари юра, бўр, палеоген ётқизиқларида, Қашқадарё, Бухоро вилоятларида юра ва бўр, Қорақалпоғистон Республикасида эса фақат юра ётқизиқларида аникланган. Газ ва нефть уюмлари тўпланган ётқизиқларнинг умумий қалинлиги бир неча 100 м дан 10—12 км гача. Ўзбекистонда аникланган газнинг умумий захираси 5429 млрд. м3, разведка қилингани эса 489 млрд. м3. Газли ва Шўртан газ конлари ноёб конлардир. Ҳисор тоғларининг жан.-ғарбида (Одамтош, Гумбулоқ), Сурхондарёда (Гажак), Устюртда (Шахпахти) катта газ конлари бор. ОПЕК (нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти) мамлакатларида жаҳондаги газ захирасининг 40% мавжуд. Шунинг 28% Форс кўрфазида. Дунёда олинадиган газнинг 10—11% ОПЕК мамлакатларига тўғри келади. Жаҳондаги газнинг 1996 й. даги ҳисобланган захираси 140-103 млрд. м3, олинган газнинг микдори 2310 млрд. м3 га тенг. 1990-й. ларда дунё миқёсида 22 та супергигант газ кони бўлган, шундан 11 таси РФ (Ғарбий Сибирь)да жойлашган. Францияда (Лак), Жа-зоирда (Хесси-Р’Мель), Аляскада (Прудхобей), Қозоғистонда (Қорачиғаноқ, Жерибой, Узен), Туркманистон-да (Шотлик, Гугуртли, «Юбилей») йи-рик газ конлари бор. Ўзбекистонда 1997 й. да 51,2 млрд. м3 газ чиқарилган, би-нобарин Республика газ чиқариш бўйи-ча 6—7 ўринни эгаллаган.