ГАЗ ЛАЗЕР — актив (фаол) муҳити газлар, буғлар ва уларнинг аралашмалари (СОг Ar, He+Ne аралашмаси ва б.) дан иборат бўлган лазер. Г. л. ларининг нурланиши ўта монохроматик ва ёйилиш бурчаги ўта кичик бўлади. Лазер спектроскопиясида, голография, лазер технологияси, материалларга ишлов бериш, тиббиёт ва б. соҳаларда частоталар репери (белгиси) сифатида қўлланилади (қ. Лазер).