ГАЗ ОМБОРИ

ГАЗ ОМБОРИ, ер ости газ омбори — газ сақланадиган табиий ёки сунъий резервуар. Ер усти ва ер ости Газ омбори ларига бўлинади. Ер ости Газ омбори саноат аҳамиятига эга, чунки уларда катта миқцорда (бир неча млн. дан млрд. м3 гача) газ сақлаш мумкин. Ер ости Газ омбори самараси жуда юқори ҳамда хавфсиз. Газ омборининг халқ хўжалигида ёқилғига бўлган мавсумий талаб ўзгарувчанлигини меъёрлаштиришда муҳим иқтисодий аҳамияти бор. Уларнинг бир тури нефть ёки гази тугаган бўшлиқларда, Ернинг сувли қатламларида (газ сув ичига қамалади) қурилиши мумкин. Бундай омборларда табиий газ газ ҳолатида сақланади. Унинг бошқа тури ташландиқ шахта, туннель, ғорлар, конларнинг қазилган йўлларида қурилади. Тоғ жинслари бўшлиқдарида газ аксарият ҳолларда атроф ҳароратида ва 0,8—1,0 Мн/м2 (8—10 кгк/см2) ва ундан ортиқ босимда сиқилган ҳолда сақланади. 60-й. лардан бошлаб табиий газни саноат миқёсида ер усти ва ер ости омборларида атмосфера боси-мида, паст ҳароратда, суюқ ҳолатда саклаш қўлланилади. Ишлатиб бўлин-ган нефть ва газ конлари ўрнида қури-ладиган Газ омбори арзон ҳамда қулай ҳисобланади.

Биринчи ер ости Газ омбори 1915 й. Канада-да ишлатиб бўлинган кон ўрнида қурилган. Газни ер остида саклаш АҚШ да ривожланган. Германия, Польша, Франция ва б. мамлакатларда ҳам ер ости Газ омбори лари мавжуд. Россияда дастлаб 1958 й. да Самара вилоятида Башкатов ер ости Газ омбори газдан бўшаган кон ўрнида бунёд этилган. И. А. Чарновнинг назарий иши асосида ер ости сувли қатламларида газ сақлаш технологияси дунёда биринчи бор ишлаб чиқилди (Санкт-Петербург, Гатчинск Т. о. ; 1963). Шёлковск Газ омбори дунёдаги йирик Газ омбори лардан бири [3,0 млрд. м3 газ 11 Мн/м2 (ПО кгк/см2) босимда сакланади].

Ўзбекистонда асосан ер ости Газ омборилари 60-й. лар ўрталаридан «Ўзтрансгаз» давлат бирлашмаси тизимида курила бошлади. 1965 й. Ўзбекистан ва Қозоғистон чегарасида биринчи Т. о. — Пол-торацк Газ омбори ер ости сувли қатламида қуридди (45 бурғи қудуғи бўлиб, 1995 — 96 йилги мавсумда олинган газ ҳажми 345 млн. м3 бўлди). 1978 й. да эса Ўзбекистон ва Қирғизистон худудида 1-Шим. Сўх Г. о. бунёд этидди (72 бурғи қудуғи бўлиб, 1996 й. да ундан олинган газ ҳажми Ўзбекистондаги барча Газ омбори лардан олинган газнинг 14% ни ташкил қилди). 1983 й. дан Қирғизистонда Мойлисув Г. о. қурилди (5 бурғи қудуғи бор; сув қатламида йиғилган газ радиуси 7—8 км га боради). 1984 й. да 2-Шим. Сўх Газ омбори бунёд этилган (45 бурғи қудуғи бор). 1988 й. га келиб Газли Г. о. қуридди (бу Газ омбори ҳажм жиҳатидан анча катта бўлиб, 205 бурғи қудуғи бор). Бу Г. о. даги босимнинг ниҳоят пастли-ги (1,0 кгк/см2) жаҳон тажрибасидаги ягона ҳолат саналади. 1999 й. да Хўжаобод Г. о. (Андижон вилояти) нинг 1-навбати ишга туширидди. Ҳоз. барча Газ омбори ларнинг имкониятлари газ истеъмолидаги мавсумий ўзгаришларнинг 70 — 75% ни тартиблашга етади. Ёқилғига бўлган мавсумий талаб ўзгарувчанлигини янада барқарорлаштириш мақсадларида янги Газ омбори бунёд этиш устида (мае, Тошкент вилоятида янги Газ омбори қуриш бўйича) изланишлар олиб борилмоқда.

Акбархўжа Раҳимов.