ГАЗ ПАЙВАНД

ГАЗ ПАЙВАНД, газ билан пайвандлаш — металларни газ алангасида суюқланиш т-расигача қиздириб бириктириш. Ёнилғи сифатида ацетилен, метан, пропан, б. ишлатилади. Газ пайвандда эрийдиган чок сими қўлланилади. Юпқа пўлат деталлар, чўян буюмлар, рангли металлар ва қотишмалардан иборат бирикмаларни пайвандлашда кенг қўлланилади. Қувурлар, т. й. рельелари ва б. чокларини пайвандлашда газ-пресслаш усулидан фойдаланилади. Бунда чоклар пайвандлаш горелкалари билан 1—2 мин. қиздирилади, шундан сўнг қувур (ёки рельс) нинг уланадиган жойлари гидравлик қурилма билан сиқилади. Шунда қувур (ёки рельс) учлари бир-бири билан мустаҳкам бирикиб қолади

Prev Article

ГАЗ КОНЛАРИ

Next Article

ГАЗ РУЛИ