ГАЗ ПЕЧИ

ГАЗ ПЕЧИ — табиий газ, кокс, генератор гази, домна газлари ёки уларнинг аралашмалари билан ишлайдиган печь. Г. п. нинг тузилиши оддий, ўтга чидамли ғиштдан терилади. Қаттиқ ёқилғи ёки суюқ ёнилғи билан ишлайдиган печларни Газ печига айлантириш осон. Бунинг учун уларга газ горелкалари ўрнатиш кифоя. Газ печи ойна, пўлат, рангли металларни эритишда, металларни прокатлаш ва штамплаш олдидан қиздиришда, металл буюмларга термик ишлов беришда, нон ёпиш ҳамда қандолат маҳсулотларини пишириш, қуритиш ва б. учун ишлатилади.

Loading...