ГАЗ-ПРЕССЛИ ПАЙВАНД

ГАЗ-ПРЕССЛИ ПАЙВАНД — металл стерженлар, қувурлар, шаклдор деталлар, т. й. рельслари ва б. ни газ алангасида қиздириб учма-уч бириктириш. Бунда деталларнинг бириктириладиган жойлари (чоклари) пайвандлаш горелкасидан чиқадиган газ алангасида юмшагунча қиздирилади ва қисилади (прессланади). Чокларни қиздириш ацетилен-кислород алангасида, қисиш гидравлик қурилмада амалга оширилади.