ГАЗ ҚУВУРИ

ГАЗ ҚУВУРИ, газ узаткич (газопровод) — ёнувчи газларни қазиб олинган ёки ишлаб чиқарилган жойидан истеъмол қилинадиган жойигача узатиш (етказиб бериш) учун мўлжалланган иншоотлар (қувурлар, таянчлар, йўлакай бинолар) мажмуи. Биринчи марта Газ қувуридан мил од бошларида Хитойда фойдаланилган. Бунда табиий газ бамбукдан ясалган қувурларда узатилган. 18-а. охирида Европада газ чўян, 19—20-а. ларда эса пулат қувурларда узатилган. Ҳозир газ қувурлари ер остидан, ер устидан (таянчлар устидан) утказилиши мумкин. Газ қувури магистрал (газ узоқ жойларга, мае, бошқа шаҳар ёки мамлакатларга етказиб бериладиган), маҳаллий (газ бирон бир ҳудуд доирасида етказиб бериладиган) ва шаҳар (газ муайян бир шаҳар доирасида етказиб бериладиган) хилларга булинади. Қувурларни коррозиядан сақлаш учун изоляциялаш, катод ва протекторли ҳимоя усулларидан фойдаланилади. Газ қувури 5,5—10,0 МН/м2 гача босимга чидайдиган қилиб қурилади. Газ қувури диаметри ҳар хил (720 дан 1420 мм гача) бўлади. Газ қувури даги газ босимини газ-компрессор стяси меъёрга солиб туради. Газ қувурининг охирги пунктларида газ тақсимлаш ст-ялари курилади. Бу пунктлардан газ истеъмолчиларга тарқатилади.