ГАЗ ҚУВУРЛИ ҚОЗОН

ГАЗ ҚУВУРЛИ ҚОЗОН — қизиш сирти қувур (труба)лардан иборат бўлган буғ қозони. Қувурлар ичидан ёнувчи газлар ўтиб, уларни қиздиради, натижада қувурларни қамраб турган сув қайнайди. Ўт қувурли, тутун қувурли ва иккови бирлаштирилган хиллари бор (яна қ. Буғ қозони).